Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

МУРОЖААТЛАР ОРТИДА ИНСОН БОР...


Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Сайхунобод тумани ҳокимлиги ҳамкорликда “Шўразак” СИУда ўтказган сайёр қабулда 80 дан зиёд фуқаролар иштирок этди. 

Сайёр қабул жараёнида 24 та оғзаки мурожаат қабул қилинди. Мурожаатлар кўча таъмири, табиий газ, электр энергияси билан боғлиқ муаммолардан иборат бўлди. 

Шу билан бирга, ипотека кредити, моддий ёрдам олиш ҳамда ишга жойлаштиришда кўмак бериш юзасидан ҳам қатор мурожаатлар келиб тушди.

Маълумки, турар-жой, газ, сув тизимига йиллар мобайнида етарли даражада эътибор қаратилмагани сабабли бугунги кунда мазкур тизимда муаммолар йиғилиб қолган. Бу эса ушбу йўналиш бўйича аҳолини қийнаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратишни тақозо этяпти.

-Фуқароларнинг газ, сув, йўл таъмири каби масалалар бўйича мурожаати ўрганиш ва ҳал этиш учун тегишли ташкилотлар иш режасига киритилди, - дейди бўлим бошлиғи Азизжон Мавлонов.

Хулоса ўрнида айтганда, сайёр қабул муаммоларни ўрганиш, унга ечим топиш ва бартараф этиш чораларини кўриш имконини бергани билан аҳамиятли бўлди.