Янгиликлар
МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИ ИЖРОСИ АДЛИЯ НАЗОРАТИДА
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси тизимида ташкилот, корхона ва муассасаларда меҳнат қонунчилигига риоя қилиш, ходимларнинг ишлаш ва дам олиш ҳуқуқларини бузмаслик борасида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, бугун Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳардаги 3-сонли оилавий поликлиникада меҳнат қонунчилиги талаблари ижроси билан танишиш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда ходимларнинг ҳуқуқлари, имтиёзлари ва кафолатлар, иш ва дам олиш вақти ҳамда меҳнат муҳофазаси мавзусида қонунчиликда кўзда тутилган нормаларни тушунтириш билан биргаликда иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Шунингдек, мулоқот жараёнида аноним сўровномалар тарқатилиб, иштирокчилар томонидан тўлдирилди.
Бундай тадбирлар шаҳардаги барча тиббиёт муассасаларида ўтказилади.