Янгиликлар
12
ҲАР БИР МУАММО ЕЧИМИ НАЗОРАТДА
Бугун Гулистон шаҳридаги Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган 15- сонли мактаб биносида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев иштирокида, Гулистон шаҳар адлия бўлими ва шаҳар ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликда Дўстлик, Шодлик маҳалласида истиқомат қилувчи ва фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳамда фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабул жараёнида 40 дан ортиқ фуқаролар қатнашиб, адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Камолов, ЖИБ шаҳар судининг раиси И.Карабаев, адлия бўлими бошлиғи Н.Қаршибоевлар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг саволлари, жумладан, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида ажратилган кредит масалалари, имтиёзли кредит олиш тартиблари, шунингдек, фуқароларнинг ҳаётий эҳтиёжлари билан боғлиқ муаммолари, маиший ва маънавий турмуш тарзи билан боғлиқ масалалар борасида саволларга жавоб берилди.
Шунингдек, қабул жараёнида мурожаатларнинг 70 фоизи ўз ечимини топди. Мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, имтиёзли кредит олиш тартиблари тўғрисида банклар вакиллари тўлиқ тушунчалар бердилар ва ўз хизматларини таклиф этдилар. Қолган 30 фоизи тегишли ташкилотларга юклатилиб, шаҳар адлия бўлими ва шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти томонидан назоратга олинди.