Янгиликлар
12
“ЁШ ҲУҚУҚШУНОСЛАР” ГУРУҲЛАРИ МАКТАБЛАРДА МАШҒУЛОТ ЎТДИ
Вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят юридик коллежи талабаларидан иборат “Ёш ҳуқуқшунослар” гуруҳлари Гулистон шаҳридаги 5, 7 ва 16-нчи мактабларнинг 7-синфлар ўқувчилари учун Конституция фанидан замонавий услубларни қўллаган ҳолда машғулот ўтказдилар.
-Бизнинг гуруҳ шаҳардаги 16-мактабнинг 10-синф ўқувчилари учун машғулот ўтди, машғулотда ўқувчилар жуда қизиқиб қатнашдилар, - дейди вилоят юридик коллежининг 1-босқич талабаси Ноила Абдунабиева. – Болаларга Конституциянинг бола ҳуқуқлари бўйича бандлари мазмун-моҳияти акс эттирилган тарқатма материаллар тарқатдик. Шу билан бирга оғзаки ҳуқуқий тестларни “Тезкор савол-жавоб” тарзида ўтказдик. Фаол иштирок этган йигит-қизларга китоблар совға улашилди.