Янгиликлар
26
Сайёр қабул
Аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада ошириш мақсадида энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда жорий йилнинг 26 февраль куни Сирдарё вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан Гулистон туман адлия бщлими, Халқ қабулхонаси рахбари, Бош вазир қабулхонасининг тумандаги вакили, тумандаги “Шарқ ҳақиқати” МФЙда ўтказилган сайёр қабул жараёнида фуқаролардан 18 та мурожаатлар келиб тушди.
Сайёр қабулни ўтказиш жараёнида 12 та мурожаатлар юзасидан жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қолган 2 та мурожаатлар Адлия бошқармасининг иш юритувчига қабул қилинди, 4 та мурожаатлар тегишли ташкилотларга ижро этишлик учун топширилиб, ижроси назоратга олинди.
Бундан ташқари, айрим мурожаатлар жойига чиқиб, фуқароларнинг иштирокида кўриб чиқилиб, тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.