Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ


Сардоба туман адлия бўлими, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини  кўриб чиқиш  Сардоба туман қабулхонаси мудири ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда тумандаги Деҳқон хўжаликлари ва Томорқа ер эгалари туман кенгаши ходимлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари учун семинар ташкил этилди.
Семинарда туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Илҳом Юнусов иштирок этди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Олий Мажлис палаталарига қилган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар,   Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида, шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 декабрдаги ЎРҚ-585 сонли "Волонтёрлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунлари  мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.   

 -Бундай семинарлар бизнинг  ҳуқуқий билимларинимизни оширишга хизмат қилади, ташкилотчилардан миннатдормиз, - дейди "Давронбек орзуси" фермер хўжалиги раҳбари  Давронбек Юнусов.