Янгиликлар
ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ
Давлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида 2020 йил 27 январ куни Сайхунобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман 4-та сектор рахбари, барча давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида семинар ташкил этилди.
Семинарда 2019 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган "Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-4546-сонли қарори юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Йиғилиш жараёнида, Сайхунобод тумани адлия бўлими бошлиғи Н.Тагиров томонидан 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари қарорнинг 2-иловада назарда тутилган жами 28 турдаги ҳужжатларни (яшаш жойидан маълумотнома, турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома, вафот этган ходим билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи маълумотнома, ишсизлик тўғрисидаги маълумотнома, дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома ва ҳ.к..) фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилишига йўл қўйилмаслиги, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда шакллантирилиши ва амалга оширилиши ҳақида айтиб ўтилди.
Шунингдек, қарорнинг 1-бандига мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг алоҳида функция ва ваколатларини тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига (алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш ва ҳ.к.) 1-иловага мувофиқ ўтказиш, 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидагиларни назарда тутувчи функция ва ваколатларини чиқариб ташлаш (бозор фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилиш ва ҳ.к.) ҳақида маълумот берилди.
Бундан ташқари, ортиқча ҳужжатбозликнинг олдини олиш мақсадида 2020 йил 1 мартга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари ва раҳбарларини белгиланган тартибда электрон рақамли имзолар билан таъминланиши ҳам қарорда қайд этилганлиги йиғилиш иштирокчиларига етказилди.