Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

ХОВОС ТУМАНИ МАҲАЛЛАЛАРИДА "ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ СОАТИ" ЎТКАЗИЛДИ


Ховос тумани адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги, халқ таълими ҳамда ички ишлар бўлимлари билан ҳамкорликда туманнинг "Истиқлол", "Чаманзор" ва "Бунёдкор" маҳалла фуқаролари учун "Ҳуқуқий ахборот соати" ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан туман адлия бўлими бошлиғи Ҳакимжон Бўрибоев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенати Кенгашларининг “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қўшма қарори, янги таҳрирдаги Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 декабрдаги ЎРҚ-585 сонли "Волонтёрлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ҳамда "Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони мазмун-моҳияти тушунтириб берди.

Тадбир савол-жавоблар, фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.