Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛДИ


Сардоба туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Илҳом Юнусов Сардоба туман ҳокими ўринбосари З.Мусурмонқулов билан ҳамкорликда тумандаги барча маҳалла фуқаролари йиғини фаоллари билан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қўшма қарори, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 декабрдаги ЎРҚ-585 сонли "Волонтёрлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунларининг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида савол-жавоблар, фикр-мулоҳазалар тингланди.