Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

АДЛИЯ АРАЛАШУВИ БИЛАН ИШГА ТИКЛАНДИ


Сирдарё туман адлия бўлими томонидан фуқаро Н.Рахманова (Артиқова)нинг Сирдарё туманидаги 3-сонли туманлараро газ таъминоти ҳудудидан ишдан ноқонуний бўшатилганлиги, шу боисдан ишга тиклашда амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаатини ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаро Н.Рахманова (Артиқова) Сирдарё вилоят газтаъминоти бўйича ҳудудий филиалининг 2017 йил 14 сентябрдаги      51/К-сонли буйруғи билан номуайян муддатга 3-сонли туманлараро газтаъминоти ҳудуди қоровули вазифасига меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилинган.

2019 йил 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан фуқаро Н.Рахманова (Артиқова)га меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш хати берилган.

 Фуқаро Н.Рахманова (Артиқова) ҳомиладор бўлсада, филиал бошлиғининг 2019 йил 4 ноябрь кунги 647/К сонли буйруғи билан у билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига кўра иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилинган.   

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг     237-моддаси талабида ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилиниши белгиланган. 

Бўлим томонидан 2019 йил 12 декабрь куни Сирдарё вилоят газтаъминоти бўйича ҳудудий филиали бошлиғининг 2019 йил 4 ноябрь кунги 647/К - сонли буйруғини меҳнат қонунчилиги талабларига зид равишда қабул қилинганлиги муносабати билан буйруқни бекор қилишини сўраб тақдимнома киритилди. Натижада фуқаро Н.Рахманова ишга тикланди.