Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Савол: Резидентлар ва норезидентлар ҳақида бизга тушунтириб берсангиз?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 19-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб қуйидагилар эътироф этилади:
Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс;
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги ўн икки ойлик давр ичида жами бир юз саксон уч кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистон Республикасида турган жисмоний шахс.
Чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг қуйидагилар сифатида турган даври унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқатда турган вақтига киритилмайди:
1) дипломатик ёки консуллик мақомига эга бўлган шахс сифатида;
2) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига кўра тузилган халқаро ташкилотнинг ходими сифатида;
3) ушбу қисмнинг 1-бандида кўрсатилган шахсларнинг оила аъзоси сифатида, бундай жисмоний шахс тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаган тақдирда;
4) фақат бир чет давлатдан бошқа чет давлатга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтиш (транзит ўтиш) учун;
5) агар бу жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасида фақат турист сифатида, даволаниш ёки дам олиш мақсадлари билан турган бўлса.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган мезонларга жавоб бермайдиган шахс Ўзбекистон Республикасининг норезиденти деб эътироф этилади.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси 
бўлими бошлиғи А.Мавланов жавоб берди.