Янгиликлар
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ИСЛОҲОТЛАР МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИГА МУВОФИҚ БЎЛСИН
Бугун Сирдарё вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида вилоят адлия бошқармаси вилоят ҳокимлиги юридик хизмат бўлими ходимлари, туман шаҳар ҳокимликлари ҳамда адлия бўлимлари ходимлари иштирокида ҳоким қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишида келиб чиқаётган муаммолар ва камчиликлар мавзусида семинар ташкиллаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сон Қарорига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири - туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларининг қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи-назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказишдир.
Ушбу қарорларни экспертазадан ўтказиш ва қарорни расмий эълон қилинишигача бўлган процессигача бўлган вазифалар яна бир эслатиб ўтилди.
Ҳокимликларнинг норматив тусдаги қарорлари лойиҳалари жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун Ягона интерактив давлат ҳизматлари порталига жойлаштирилишини, лойиҳанинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларга мувофиқлигига алоҳида эътибор берилишига жорий этилаётган нормаларда коррупциянинг келиб чиқишига шарт-шароитлар яратмаслик, фуқаролар, айниқса тадбиркорлик субъектларга ортиқча харажатларга олиб келиши мумкин бўлган нормаларни яратмаслиги буйича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий веб-сайтларга жойлаштириш ҳамда давлат ҳисобига олиш учун адлия органларига белгиланган тартибда тақдим этилиши бўйича тегишли тушунчалар берилди.
Даврон Бурхонов,
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи