Янгиликлар
11
ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТАРҒИБ ЭТИЛДИ
Бугун Сирдарё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси томонидан вилоят давлат солиқ, адлия ва божхона бошқармалари масъул ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг омма эътиборига етказиш мақсадида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси мутахассислари ҳамда вилоят ташкилотлари мутахассислари томонидан янги таҳрирдаги Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Семинар қизғин савол-жавоблар асосида ўтди. Семинар йиғиишида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев иштирок этди.