Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

МАҲАЛЛАЛАРДА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР


Боёвут тумани ички ишлар ҳамда  адлия бўлимлари раҳбар-ходимлари ҳамкорликда  тумандаги 15- сонли мактабда Маданият ва Ижодкор маҳаллалари ёшлари билан учрашув ўтказишди.

Учрашувда, туман ИИБ бошлиғи Х.Бекмурадов ёшларга туманда 2019 йил давомида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан олиб борилган фаолият, бунёдкорлик ишлари ҳамда ҳозирги кунда ёшларимиз учун яратилаётган шароитлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Туман адлия бўлими Ж.Шомирзаев томонидан “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.
Тадбир давомида спорт  ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳақидаги 20 дан ортиқ мурожаатлар тингланди ҳамда  тегишли ташкилотларга бириктирилиб, адлия бўлими томонидан ижроси назоратга олинди.