Янгиликлар
14
ВИЛОЯТ ЮРИДИК КОЛЛЕЖИДА 14 ЯНВАРЬ-ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Сирдарё вилояти юридик коллежида 14-январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган "Мардлар қўриқлайди Ватанни" шиори остида тадбир ташкил этилди.
Тадбирга Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси аскар ва зобитлари таклиф этилдилар.
Тадбир қатнашчиларини вилоят адлия бошқармаси бошлиғи, юридик коллеж директори Жамшидхон Нуритдинов байрам билан табриклади.
Коллеж ўқувчилари томонидан тайёрланган ва ижро этилган шўх рақс ва қўшиқлар тадбирга завқ-шавқ бағишлади.
Ҳарбий хизматчилар ҳам тадбирда ўзларининг жанговар чиқишларини намойиш этишди.