Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

ОҚ ЙЎЛ, ИНОМЖОН ҚУДРАТОВ, ҲАМИША ХАЛҚИМИЗНИНГ ИШОНЧИНИ ОҚЛАБ ЮРИШ НАСИБ ҚИЛСИН!


Сирдарё вилоят адлия бошқармасида 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайловларда 75-Боёвут сайлов округидан сайланган депутат, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Иномжон Қудратовни янги иш жойига кузатиш маросими ўтказилди.
Сўзга чиққан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов вилоятда  юксак савияда ўтказилган  сайлов жараёнлари, Иномжон Қудратовнинг сайловолди дастури ҳамда унга билдирилган халқ ишончи ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, сўзга чиққанлар Иномжон Қудратовнинг раҳбар, ҳуқуқшунос,  адлия ходими сифатида юксак маънавиятли, темир интизомли, ҳуқуқий билим  жиҳатидан етук мутахассис эканлигини эътироф этдилар.
Тадбирда Иномжон Қудратовга жамоанинг совғаси – зарбоф тўн кийдирилди ҳамда эсдалик совғаси тақдим этилди.

-Мен шу жамоада ишлаганимдан, ҳамкасбларим иноқ ва аҳил, ҳалол инсонлар эканидан,  бугунги мақомга эришишимда барча ҳамкасбларимнинг ҳиссаси борлигидан фахрланаман, - деди ўз навбатида сўз олган Иномжон Қудратов. –Албатта, Адлия ходими эканим, ортимда бутун тизим ва энг асосийси, халқ турганлиги, халқнинг ишончини оқлаш бирламчи вазифам экани ҳамиша ёдимда туради. Барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман.