Янгиликлар
14
ҲЕЧ КИМ ҲЕЧ НАРСА УНУТИЛМАЙДИ
14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Сирдарё вилояти ҳудудларида турли тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, Сайхунобод тумани адлия бўлими туман ҳокимлиги масъул ходимлари билан уруш фахрийлари - "Турон" маҳалла фуқаролар йиғини Бешариқ кўчасида яшовчи фуқаро Х.Одилов ҳамда "Гулбулоқ" маҳалла фуқаролар йиғини Беруний кўчасида истиқомат қилувчи Ж.Болтаевлар хонадонига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.
Дилдан суҳбатдан сўнг, собиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига китоблар совға қилинди.