Янгиликлар
14
МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛДИ
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Конституциямизнинг 17 йиллигига бағишланган маърузасида аҳолининг барча қатламининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш бугуннинг энг долзарб мавзуси эканини алоҳида таъкидлаган эди.
Янги йилнинг илк кунларидан ушбу йўналишда кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди.
Хусусан, адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан турли семинар, давра суҳбати ва учрашувлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсида маҳалла масъул котибларга “Оила ҳуқуқи” ҳамда “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.
Маҳалла масъул котиблари ўзларини қизиқтирган саволларга адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи А.Мавлановдан тўлақонли жавоблар олдилар.