Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Сирдарё вилоятида ҳам "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги" кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Бугун Сирдарё туман адлия бўлими масъул ходимлари Н-сонли ҳарбий қисмда ташкил этилган ҳуқуқий тарғибот тадбирида харбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашдилар.

Ҳарбийлар ва уларнинг оилалари билан тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликда янгиликлар, репродуктив саломатлик борасида 2019 йилда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан суҳбат ўтказилди. 

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.