Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот


Адлия органлари фаолиятида шаффофликни тўлиқ таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни янги даражага кўтариш, манфаатдор шахсларга адлия фаолияти бўйича кенг ҳажмли ахборот бериш мақсадида адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги 52-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 32-банди ижроси юзасидан Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йил давомида ҳудудий адлия органлари (туман, шаҳар адлия бўлимлари) томонидан ўтказилган ўрганишлар ва кўриб чиқилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари таҳлил қилинди.

Жумладан, мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича:

Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2019 йил мобайнида вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига жами 3 228 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан,

жами кўриб чиқилган 3 228 та мурожаатларнинг 744 таси қаноатлантирилган, 391 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, олган мурожаатлари белгиланган тартибда тегишли идораларга юборган.

Шундан, бевосита бошқарманинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ҳал этилган 252 та мурожаатларнинг 100 таси қаноатлантирилган бўлса, 152 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 408 та аризалар кўриб чиқилиш натижасида 268 та қаноатлантирилиб, 140 та ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 520 та шикоятлар кўриб чиқилиш натижасида 376 та қаноатлантирилиб, 98 та ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг хусусиятлари бўйича:

II. Ўтказилган ўрганишлар бўйича:

Қайд этилган даврда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилган монтиринг 44 та, идораларда 183 та назорат тадбирлари ўтказилган. Ўтказилган ўрганишлар натижасида 10 080 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонунбузилишлар натижасида тегишли идораларга 419 та тақдимнома киритилган. Тақдимномалар натижасида 10 та ҳужжат ижроси тўхтатилган ва бекор қилинган, 131 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, қонунчиликни бузиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан 788 та огоҳнома киритилиб, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 120 та таклифлар киритилган.

Ушбу давр давомида фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, судларга

1 млрд. 321 млн. сўмлик 285 та даъво аризалари киритилган.

Хусусан, Сирдарё вилояти адлия бошқармасида фуқаро Б.Кузайдаров ва бошқаларнинг Сирдарё тумани 2513-сонли давлат унитар автожамланмаси томонидан ўз вақтида иш ҳақи берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, Сирдарё тумани 2513-сонли давлат унитар автожамланмаси томонидан берилган маълумотга асосан, Б.Кузайдаров ва бошқаларга ўз вақтида иш ҳақи берилмасдан келинганлиги оқибатида, жами 10 нафар ходимларнинг 4 906 065 сўм иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Натижада, Сирдарё тумани 2513-сонли давлат унитар автожамланмаси томонидан меҳнат шартномаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил

19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарори талаблари бажарилмаган.

Бинобарин, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 504-сонли қарори ҳамда Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра, иш берувчи молиявий аҳволидан қатъий назар ходимга бажарган иш учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.

Шу боис, жами 10 нафар ходимларнинг 4 906 065 сўм меҳнат ҳақини автожамланма ходимлари Б.Кузайдаров ва бошқаларга Сирдарё тумани 2513-сонли давлат унитар автожамланма ҳисобидан тўлаб бериш бўйича вилоят адлия бошқармаси томонидан тақдимнома киритилди.

Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан корхона ходимлари Х.Хидиров ва бошқаларга белгиланган муддатларда иш ҳақини тўлаб берилиши лозимлиги юзасидан тегишли кўрсатма берилган бўлишига қарамасдан, корхона томонидан

2019 йил 30 январь ойига қадар ўтган давр учун жами 289 нафар ходимларнинг 520 010 551 сўм иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Шу боис, 2019 йил 30 январь ойига қадар тўланмай келинган жами

520 010 551 сўм меҳнат ҳақини корхона ходимлари Х.Хидиров ва бошқаларга “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасига ундириш юзасидан тақдимнома киритилди.

Таъсир чора натижасида, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси жами 289 нафар ходимларнинг 520 010 551 сўм иш ҳақларини белгиланлан тартибда тўлаб берилди.

Адлия органлари томонидан Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳар чоракда матбуот анжуманларида, босма ва электрон ОАВ орқали аҳолига маълумотлар бериб борилмоқда. Ўтган, 2019 йилда бежизга "Адлия -халққа энг яқин орган" деб тан олинмади. Янги 2020 йилда аҳолининг барча қатламларига бундан-да яқинроқ кириб борилади. Бирор бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмайди, чунки ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди.

А.Мавланов,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш бўлими бошлиғи