Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

МИРЗАОБОД ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР УЧУН ЯРМАРКА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Бугун Мирзаобод туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида Сирдарё вилояти давлат активларини бошқариш бошқармаси, Мирзаобод туман ҳокимлиги, туман адлия бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун “Давлат объектлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари ярмаркаси” ташкил этилди.
Тадбирда туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарҳод Сиддиқов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5495-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 декабрдаги “Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида”ги  963-сонли Қарорларининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.