Янгиликлар
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринларига ишга кириш учун 2019 йил 25 декабрь куни соат 15-00да Сирдарё вилоят адлия бошқармаси биносида бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишга таклиф этади!
1. Бошқарманинг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими етакчи маслаҳатчиси – 1 нафар;
2. Гулистон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси – 1 нафар;
3. Гулистон шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси –
1 нафар;
3. Сирдарё туман 4-сон давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;
4. Оқолтин туман давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;
5. Боёвут туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;
6. Гулистон шаҳар 7-сон давлат нотариал идораси нотариуси котиби – 1 нафар;
7. Нотариус стажёри – 1 нафар.
Адлия бўлими бош маслаҳатчиси лавозимига қўйиладиган талаб: олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон фуқароси.
Давлат нотариал идораси нотариуси стажёри лавозимига қўйиладиган талаб: олий юридик маълумотга ҳамда мутахассислик бўйича камида бир йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон фуқароси.
Давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаб: юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон фуқароси.
Давлат нотариал идораси нотариуси котиби лавозимига қўйиладиган талаб: ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон фуқароси.
Эслатма: Нотариус ёрдамчисига махсус унвонлар – мансаб даражалари берилади.
Мазкур танловда қатнашиш истагини билдирган номзодлар Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига мурожаат этишлари мумкин.
Тел: 0 (367) 226-07-20