Янгиликлар
18
ҚОНУНЛАРГА ОҒИШМАСДАН АМАЛ ҚИЛИШ - ИНСОННИНГ МАЪНАВИЙ ВА МАДАНИЙ САВИЯСИНИ БЕЛГИЛАЙДИ
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилиш белгиланган “Инсоннинг маънавий ва маданий савияси унинг қонунларга оғишмай амал қилишида намоён бўлади” мавзусида Республика иншолар танловининг Гулистон шаҳар босқичи ўтказилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Гулистон шаҳар бўлими Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Гулистон шаҳар адлия бўлими билан ҳамкорликда ўтказган иншолар танловида шаҳардаги 17 та мактабдан иқтидорли ўқувчилар иштирок этдилар.
- Ўқувчилар Конституциямизнинг моддалари, уларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш жамиятимиз ва юртдошларимиз учун нақадар муҳимлигини болаларча содда тилда баён этдилар. Энг мазмунли иншони ёзган ғолиб эртага, иншолар танловининг вилоят босқичида иштирок этади, - дейди Гулистон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси О.Холматов.