Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Ҳуқуқий тарбияни мактабгача таълим тизимидан бошлаймиз


Ҳуқуқий тарбияни мактабгача таълим тизимидан бошлашимиз, бу борадаги илк кўникмалар она алласи каби фарзандларимиз қалбидан умрбод жой олиши даркор, - деган эдилар давлатимиз раҳбари Конституциянинг 27 йиллигига бағишланган маърузасида.
Шу кунларда Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2019 йил II ярим йиллик иш режасининг 28 –банди ижроси юзасидан вилоятдаги барча мактабгача таълим ташкилотларида “Ҳуқуқий алифбо” соатлари ўтказилмоқда.
 Сардоба туман адлия бўлими  раҳбари Ғулом Абсаломов  тумандаги 1 ва 3- сонли мактабгача таълим ташкилотлари катта гуруҳларида ҳуқуқий алифбо машғулотини ўтказди.

Донишмандлар айтганидек, "болаликда олинган билим, тошга ўйилган нақш каби"дир.
Cирдарё вилоят адлия бошқармаси   II ярим йилликка  мўлжалланган иш режасининг 28-бандида белгиланган, мактабгача таълим ташкилотларида “Ҳуқуқий алифбо” машғулотларидан кўзланган мақсад ҳам кичкинтойларга боғчадан ҳуқуқ ва бурчлари тўғрисида тушунчалар беришдан, ҳуқуқий таълим беришда МТТ ходимларига услубий ёрдам беришдан иборат.
Мирзаобод туман адлия бўлими  бош маслаҳатчиси Фарҳод Сиддиқов тумандаги 3- ҳамда 4-сонли  мактабгача таълим ташкилотларида “Ҳуқуқий алифбо” машғулотларини ўтказди.