Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

ҲУҚУҚИЙ МАВЗУДА СУҲБАТ


Оқолтин туман адлия бўлими томонидан  Халқ банкининг  туман филиали ходимлари иштирокида  ҳуқуқий мавзуда давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида туман адлия бўлими бошлиғи Т.Каримов иштирокчиларга  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги  ПҚ-4436-сонли "Диний маърифий фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги №2736-Ш/КҚ-592-Ш-сон  “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори, Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда  Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.

Шу билан бирга, иштирокчилар томонидан берилган турли саволларга туман адлия бўлим ходимлари томонидан тўлиқ ҳуқуқий тушунтиришлар ва  маслаҳатлар берилди.