Янгиликлар
САЙЛОВЛАРНИ ЮКСАК САВИЯДА ЎТКАЗАЙЛИК!
Вилоят маънавият ва маърифат маркази биносида Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев, маҳаллий кенгашларга сайлов ўтказувчи Гулистон шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳ.Ўрмонов, Президент администрацияси ҳузуридаги сиёсий тадқиқотлар институти вакили С.Расуловлар билан биргаликда шаҳар округ сайлов комиссияси, участка сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва масъул котиблари, участка сайлов комиссиялари жойлашган бино раҳбарлари иштирокида сайловолди тарғибот тадбири ўтказдилар.
Тадбирда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”юзасидан амалга оширилган ишлар ва бевосита сайлов билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, яъни, жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари бўйича ҳукқуқий тушунтиришлар берилди.
Ўзаро фикр алмашиш асосида ўтган бу тадбирда таклиф ва мулоҳазалар тингланди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.