Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

ДОЛЗАРБ МАВЗУДА СУҲБАТ


Ховос туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги, туман ИИБ, имом-хатиб ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши ҳамкорлигида Тинчлик МФЙ фуқаролари билан “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида суҳбат ўтказилди.
Давра суҳбатида шунингдек, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти, ўз-жонига қасд-суиқасд қилишнинг олдини олиш, шаърий никоҳ ва эрта турмушнинг салбий оқибатлари ҳақида мунозара ўтказилди.
Албатта, бугунги кунда энг долзарб мавзуларда яна бири - янги қабул қилинган “Сайлов Кодекси” мазмун-моҳияти ҳам тарғиб қилинди, ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан иштирокчиларни  қизиқтирган саволларга жавоблар берилди, - дея хабар беради туман адлия бўлими бошлиғи Ҳакимбой Бўрибоев.