Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

ТЕЛЕГРАМ ОРҚАЛИ ЧЕТ ЭЛДА ҲАМ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ ОЛИНГ!


Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят филиалида чет элга ишга отланган ҳамюртларимиз билан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси масъул ходимлари  чет эл сафарига отланган юртдошларимиз билан учрашув ўтказдилар.

Учрашувда   вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи  З.Ҳайдарова Ўзбекистон Республикаси Президентининг2018 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти, шу билан бирга мигрантлар учун Адлия вазирлигининг “huquqiy axborot” телеграм каналининг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.

-        Мен бу йил  Тошкент давлат аграр университетини битирдим,  - дейди Сарвар  исмли йигит. – Магистратурани чет элда ўқимоқчи эдим. Аммо, пул керак бўлганлиги учун бир йил Россия Федерациясида ишлаб, сўнгра Германия давлатидаги олийгоҳлардан бирига инженер-муҳандис йўналишида магистратурага киришни ният қилдим. Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” телеграм каналини эшитган эдим, аммо уланмаган эдим. Ҳозир уланиб олдим, айниқса, каналдаги “advice.uz” ссилкаси орқали истаган соҳа бўйича ҳуқуқий маслаҳат олиш қулай экан.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят филиали раҳбари Сирожиддин Исроилов ҳамда божхона бошқармаси матбуот котиби Анвар Қорабоев  четга кетишни мақсад қилган йигит-қизларнинг ўша давлатнинг тилини билиши, ҳунарга эга-эга эмасликларининг аҳамияти, мигрантлар билиши лозим бўлган қоидалар, одам савдосидан огоҳлик бўйича суҳбатлашдилар.
-        Фарзандларимни Россия Федерациясига  ишга кузатяпмиз, - дейишди Оқолтин туманилик Салима ва Гулнора опалар. – Фарзандларини узоққа кузатган онанинг ҳоли ўзингизга маълум. Жуда ташвишланамиз. Адлия вазирлиги томонидан ишга туширилган “Huquqiy axborot” телеграм каналига ўзимиз ҳам уланиб олдик. Яқинларимизнинг ҳам ушбу каналга уланишларини таъминлаймиз, нафақат қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлишларини, балки, “advice.uz” ўзларини қизиқтирган мавзуда саволларига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олишлари мумкинлигини айтмоқчимиз.