Янгиликлар
23
ХОДИМЛАР МАЛАКАСИ ОШИРИЛДИ
Сирдарё вилоят адлия бошқармасида ҳар шанба куни тизим ходимларининг малакасини ошириш йўлга қўйилди. Ушбу кунда ўтказиладиган ўқув машғулотларида туман-шаҳар адлия бўлимлари ходимлари ўзлари учун керакли билим ва кўникмалар олишмоқда.
Навбатдаги ўқув машғулотида бошқарма Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Даврон Бурҳонов “Ҳуқуқий экспертиза: амалиёт ва муаммолар” мавзусида маъруза қилди.
Тингловчилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, амалиётда учрайдиган хатолар ва уларни бартараф этиш йўлларини кўргазмали, слайдлар ёрдамида ўргандилар. Шунингдек, иш жараёнида замонавий технологиялар ва интернетдан унумли фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
-Адлия тизимида ишлайдиган ҳар бир ходим ўз малакаси устида тинимсиз ишлаши зарур. Ҳуқуқшуносларимиз қонунлар ижросини таъминлаш ҳамда тарғиб қилиш билан бирга уларни такомиллаштириш тўғрисида доимий излансагина биз ўз олдимизга қўйилган вазифага, яъни жамиятда қонун устуворлигига эришамиз, - деди семинарда иштирок этган бошқарма бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов.