Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, Халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан тизимли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Боёвут енгилсаноат ва агросервис касб-ҳунар коллежи биносида Боёвут туман ҳокими ва туман адлия бўлими бошлиғи Ж.Шомирзаев жорий  йилнинг декабрь ойида ўтказиладиган сайловлар олдидан  туманда ташкил этилаётган участка  сайлов комиссияси раислигига, уларнинг ўринбосарлигига ҳамда котиблигига номзодлар учун ташкил этилган семинар-тренингда Сайлов кодекси ҳамда қонун билан Конституция ва бир қатор қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Мазкур семинар-тренингда иштирокчиларга берилган маълумотларни мукаммал ўзлаштириб, келгусида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида амалиётга қўллаш,  қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ҳақида тавсиялар берилди.

Худди шундай семинар тренинг Ховос туманидаги 1 умумий ўрта таълим мактаби биносида ҳам ўтказилиб, манда ташкил этилаётган участка  сайлов комиссияси раислигига, уларнинг ўринбосарлигига ҳамда котиблигига номзодлар сайлов қонунчилиги бўйича ўқитилди.