Янгиликлар
БОЛАЖОНЛАР УЧУН БАЙРАМЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Гулистон Маданият ва Истироҳат боғи ҳудудида жойлашган Нуронийлар масканининг сўлим ҳовлисида “ июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган яна бир тадбир шодиёналар билан ўтказилди.
Тадбирнинг аҳамиятли жойи шундан иборатки, ушбу тадбирга вилоятимизнинг барча ҳудудларидан 350 нафар кам таъминланган оилалар ўғил-қизлар ҳамда Гулистон Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари таклиф этилдилар.
Болажонларни вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Абдуғаниев байрам билан қутлади. Болажонларга ҳомийларнинг совғалари ва ширинликлар улашилди.

Шу жойнинг ўзида Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган қувноқ шашкалар ҳамда “Олам болалар нигоҳида” расм чизиш танловлари ташкил этилиб, болаларни унларда иштирок этишга чорланди.

Вилоят Болалар кутубхонаси томонидан ташкил этилган китоблар ярмаркаси ҳамда болаларнинг кўзларини қувнатган, Гулистон шаҳар Баркамол авлод маркази томонидан тайёрланган қўғирчоқ ва халқ амалий санъати намуналарини жажжилар завқ билан томоша қилишди. Шаҳар маданият уйининг жажжи қўшиқчи ва раққосалари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Болажонлар учун қувноқ ва завққа тўла байрам тадбирлари эртага ҳам давом этади.
Эслатиб ўтамиз, эртага худди шу масканда вилоят адлия бошқармасининг “Бахтли болалик –қонун ҳимоясида” акцияси бўлиб ўтади.