Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

БИЗ КАШАНДАЛИККА ҚАРШИМИЗ!


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январь кунги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш ва олдини олиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда мухтарам Президентимиз жорий йилда вилоятимизга ташрифлари давомида илгари сурган 5 та устувор ташаббусларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "30 май - Халқаро кашандаликка қарши курашиш куни" муносабати билан "Чекиш-умр заволи" мавзусида Сайхунобод тумани Бахмалсой МФЙ Маданият саройи биносида тумани адлия бўлими, туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши, туман Маънавият ва маърифат бўлими, туман халқ таълими бўлими, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйичатуман Кенгаши билан ҳамкорликда маданий-маърифий тадбир ўтказилди. 
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид Давлат сиёсати тўғрисида"ги 2016 йил 14 сентябрдаги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг "Жамоат жойларда чилим ва электрон сигаретлар чикишни чеклаш тўғрисида"ги 2018 йил 2 июлдаги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги 2011 йил 5 октябрдаги Қонуни, ушбу қонунларда белгиланган қоиадабузарликлар учун Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодексида белгиланган жавобгарлик тўғрисида,  Ўзбекистон Республикасининг "Болалар ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон “Бола ҳуқуқларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Тадбир қатнашчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Шундан сўнг, "30 май - Халқаро кашандаликка қарши курашиш куни" муносабати билан уч босқичдан иборат бўлган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирнинг 1-шарти мавзуга доир саҳна кўринишида ўтказилди. Тадбирнинг 2-шарти - кашандачиликни қоралайдиган ижодий иш (расмлар кўргазмаси) кўринишида ўтказилди. Тадбирнинг 3-шарти спорт йўналиши бўлиб, бу шартда иштирокчилар спортнинг қўл жанги (armwrestling) йўналишида ва тош кўтариш йўналишларида ўз маҳоратларини намойиш этишди. Ўтказилган тадбир натижаларига кўра 22-сонли мактаб ўқувчилари ғолиб деб топилди. Тадбирнинг иштирокчилари қимматбаҳо совғалар ва фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.