Янгиликлар
31
БОЛАЖОНЛАР БАЙРАМИ БОШЛАНИБ КЕТДИ
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида турли байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, бугун Оқолтин тумани 10-сонли мактабгача таълим муассасасида “1 июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати тарбияланувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи Т.Каримов ва туман мактабгача таълим муассасаси мудири Р.Сайдуллаевлар иштирок этдилар.

-Адлия бўлими томонидан энг фаол тарбиячи ходимлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар, - дея хабар бермоқда Оқолтин туманидан Ҳокимбек Эркабоев.