Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

МАКТАБДА ҲУҚУҚШУНОСЛАР БИЛАН УЧРАШУВ


Гулистон шаҳар адлия бўлими Аҳиллик маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 11-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари ва фаоллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 365-сонли “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўкишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.
Ёшларни турли хилдаги ҳунармандчилик касбларига ёшликдан ўргатиб бориш, уларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича суҳбат асносида тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда акс этган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

  Иштирокчилар шунингдек,  “Telegramm” мессенджеридаги “@anticorbot” боти,  "Huquqiy axborot" канали  ҳамда “advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали ҳақида ҳуқуқий тушунчалар олдилар.