Янгиликлар
СИРДАРЁДА “КИТОБХОНЛИК КУНЛАРИ” ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Респкубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан"Ёшларни маънавиятни юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси" юзасидан Боёвут туман адлия бўлими ҳамда туман халқ таълими бўлими ҳамкорликда тумандаги 2-умумий ўрта таълим мактабида "Китобхонлик кунлари" акцияси ўтказилди.

Тадбирда китоб ярмаркалари, конкурслар, викториналар, спорт мусобақалари мактаб ўқувчилари ўртасида қизиқарли бўлиб ўтди.
Мусобақаларда ғолиб бўлган ўқувчилар мутасадди ташкилотлар томонидан рағбатлантирилди.

Туман адлия бўлими томонидан мактабнинг кутубхона фондига юридик адабиётлар, бадиий адабиётлар, шеърий тўпламлар совға қилинди.