Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

“15 МАЙ-ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ”ГА БАҒИШЛАНДИ


Гулистон шаҳар Никоҳ уйида Халқаро оила кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.


Сирдарё вилоятадлия бошқармаси

Вилоят “Оила”маркази, адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармаси, Гулистон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирга шаҳардан “олтин-кумуш” тўйларини нишонлаган 15 жуфт отахон ва онахонлар, ёш оилалар ҳамда ОАВ лар вакиллари таклиф этилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Тадбирни Никоҳ уйи мудираси Лола Муротова олиб борди. Сўзга чиққан вилоят “Оила”илмий-амалий маркази Олия Турдиева, меҳнат фахрийси Турсуной Асомиддинова,  Гулистон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Наргиза Тожибоева, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Зебо Ҳайдарова, Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси ўринбосари Сорагул Намозбоева  ва бошқалар оила муқаддаслиги, ўзбек менталитетида оила институтининг ўрни ва аҳамияти тўғрисида сўзладилар.

Байрамга Гулистон шаҳар Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури янада шукуҳ бағишлади.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Байрам дастури доирасида “Ҳуқуқий саводхонлик куни” акцияси ташкил этилди. Вилоят адлия бошқармаси ҳамда Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари ёш оилалар вакилларига ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар. Тадбир иштирокчиларига буклетлар тарқатилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

-        Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясида белгилаб берилган вазифаларга кўра олдимизга қўйилган энг долзарб масала - аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фуқароларга қонунларга ҳурмат руҳини сингдиришдан иборат, - дейди вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқлари бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов. – Биз бугун ёш оилалар, никоҳланувчи ёшлар билан суҳбатлашдик, уларга мамлакатимизда қабул қилинган, авваломбор, оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириб бердик.

Тадбир доирасида ҳунармандчилик ҳамда китоблар ярмаркаси ташкил этилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Гулистон шаҳридаги Аҳиллик маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Лолахон Туронова ва Собиржон Абсаломовларнинг хонадонига  ташриф буюрилиб, уларнинг никоҳини расмийлаштирилиб берилди.