Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

МУРОЖААТ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ


Боёвут тумани адлия бўлимига туманнинг “Олмазор” МФЙ Арафа-1 кўчаси 12-уйда яшовчи фуқаро А.Азимовдан ёзма мурожаат келиб тушди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Мурожаатчи уйи ёнидан ўтган ётиқ зовур қудуқлари носозлиги туфайли  яшаш жойига сув тошиб кетаётганлиги, бу ҳолатдан  норози бўлиб, мазкур зовурларни таъмирлашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати адлия бўлими томонидан туман ирригация-мелиорация бўлими,  сектор раҳбари,  МФЙ раиси ва профилактика инспектори билан   жойига чиққан ҳолда ўрганилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси


Натижада ётиқ зовур қудуқлари туман мелиорация бўлими томонидан шу куниёқ таъмирланиб (янгисига алмаштирилиб), фуқаро мурожаати қаноатлантирилди.

-        Мен адлия ходимларидан жуда миннатдорман,  доимо соғ бўлиб, халқ хизматида камарбаста бўлиб юришсин, - дейди   А.Азимов.