Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

ЯНГИЕР ШАҲРИДА “ЁШЛАР ВА ҚОНУН”ТАНЛОВИНИНГ ШАҲАР БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ташкил қилинган “Ёшлар ва қонун” республика танловининг шаҳар босқичи Янгиер шаҳридаги 2-сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залида ўтказилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси


-        Шаҳар адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмов раислигида ўтган танловнинг ҳаққоний ва адолатли ўтиши, энг фаол ҳуқуқ билимдонларининг ғалабаси таъминланди, -дейди Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Янгиер шаҳар Кенгаши раиси Акром Алиев.

Мазкур босқичда шаҳарда мавжуд 10 та мактабнинг 9, 10 ва 11-синф ўқувчиларидан ташкил топган гуруҳлар иштирок этдилар.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
Танлов 4 та шарт бўйича ўтказилиб, барча шартларда бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган мактаб жамоалари  ҳамда энг фаол ўқувчилар тақдирланди.