Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

“ЁШЛАР ВА ҚОНУН” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ГУЛИСТОН ШАҲАР БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ


Бугун Гулистон шаҳар 6-сонли мактабда шаҳар адлия бўлими масъул ходими Отабек Холматов раислигида 9-11-синф ўқувчилари ўртасида “Ёшлар ва қонун” республика танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
-Тадбирдан мақсад - жамиятда ёшларнинг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, қонун устиворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, қонун ҳужжатларига ҳурмат  руҳида тарбиялаш, ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, қонун бузилиш ҳолатларига муросасизлик билан ҳиссини уйғотишдан иборатдир, - дейди  О.Холматов.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

  Айтиш жоизки, танлов қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Шаҳар босқичида 1-ўринни 10-мактаб, 2-ўринни 5-мактаб, 3-ўринни 6-мактаб жамоалари эгаллашди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси