Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

САЙЛОВЛАР ЮКСАК САВИЯДА ЎТМОҚДА


 Ушбу акция доирасида  Гулистон шаҳар адлия бўлими масъул ходимлари   Гулистон шаҳридаги мавжуд 17 та маҳаллаларда  сайловни уюшқоқлик билан ўтказиш борасида самарали фаолият юритиб, “Сайлов ҳуқуқшуноси” акцияси доирасида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонуни тарғиботи юзасидан кенг жамоатчиликка ҳуқуқий тушунчалар беришмоқда.    
Шу кунгача шаҳардаги  9 та маҳаллаларда сайловлар ўтказилиб, маҳалла аҳли ўзлари муносиб деб билган  номзодларни яширин  овоз бериш йўлиб билан маҳаллалар раислигига сайладилар.

-Жумладан,  Дўстлик МФЙ ўтказилган сайловда   Худойберди Тоғаев, Улуғобод МФЙ да  Алиёр Раҳмонов, Шодлик МФЙ да Нортожи Қурбонова, Истиқлол МФЙ да Иномиддин Юлдашев, Аҳиллик МФЙ да Кўбай Каримовлар ушбу масъулиятли вазифага қайта сайландилар, - дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши бош мутахассиси, сайлов комиссияси аъзоси Сайёра Ўдаева. -   Боғишамол МФЙ раислигига бўлган  сайловда Раҳимжон Каримов, Улуғйўл МФЙ да Нуритдин Ҳакимов, Бўстон МФЙ да Ойбек Мамадалиев, Маданият МФЙ да Фарида Эшонқуловалар биринчи бор 3 йил муддатга МФЙ раислари этиб сайландилар. Ушбу сайловларда фуқароларнинг фаол иштирок этиши ҳамда сайлов жараёнларининг юксак савияда ўтишида адлия ходимларининг роли беқиёс бўлди.