Янгиликлар
САЙЛОВ ҲУҚУҚИ ТУШУНТИРИЛДИ
Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган Фуқаролар йиғини раиси сайловининг Боёвут туманида ўтказилаётган жараёнларида туман адлия бўлими масъул ходимлари фаол иштирок этишмоқда.
Хусусан, “Маданият”, “Бобоюрт”, “Ижодкор” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган МФЙ раислигига сайловларда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти, ундаги янгиликлар ва сайловнинг ўтказилиш тартиби ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, сайловнинг ўтказилиш тартибига риоя этилиш ҳолати кузатилди.
Сайлов шаффоф ва муқобиллик приципларига риоя этган ҳолда ўтказилиши таъминланди.