Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

САЙЛОВЧИЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ТУШУНЧАЛАР


Аввал хабар берганимиздек, жойларда бўлиб ўтаётган Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари олдидан туман-шаҳар адлия бўлимлари масъул ходимлари улар билан учрашиб, сайлов қонунчилигига киритилган янгиликлар ва сайловчи ҳуқуқи ҳақида батафсил тушунчалар беришмоқда.
Бугун Мирзаобод тумани "Ойдин" маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган МФЙ раислигига сайловида  ҳам туман адлия бўлими томонидан   “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва сайловнинг ўтказилиш тартиби ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг 2 нафар номзодни  сайлаш жараёнлари бошланди. Ошкоралик ва муқобиллик принципида ўтган  сайлов якунлари натижаларига кўра мазкур маҳаллада шу кунга қадар раис лавозимида ишлаб келган О.Собиров 3 йил муддатга МФЙ раиси лавозимига қайта сайланди.