Янгиликлар
ЁРҚИН ХОТИРАСИ ҚАЛБИМИЗДА
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси раҳбар-ходимлари бошқармада кўп йиллар фаолият юритган марҳум Анвар Хўжаназаровнинг хонадонига ташриф буюрдилар.

Ташрифингиздан бошим осмонга етди, - дейди марҳумнинг турмуш ўртоғи Зуҳра Сорабекова. – Салкам қирқ йил умргузаронлик қилдик, Анвар ака раҳматлик жуда ишга берилган, фидойи инсон эдилар. Ҳозир ҳаёт бўлганларида 62 ёшни қоралаган бўлардилар. Пенсияга чиқсалар ҳам, бирон кун бўлсинки, ишдан қолмаганлар. Шу билан бирга фарзандлар тарбиясида ҳам талабчан ва эътиборли эдилар. У кишидан менга ёдгор бўлиб порлоқ хотирасию фарзандлари қолди.

Зуҳра ая турмуш ўртоғи ҳақида унинг ҳамкасблари билан узоқ суҳбатлашди. Хотиралар қайта жонланди.