Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

ФРОНТ ОРТИ МЕҲНАТ ФАХРИЙСИНИНГ УЙИГА ТАШРИФ


9 май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мирзаобод туман адлия бўлими ходимлари  тумандаги Тошкент маҳалласи Фурқат кўчасида жойлашган хонадонда  истиқомат қилувчи,  1925 йилда туғилган, фронт орти меҳнат фахрийси Абдуназар Санаевнинг хонадонига  байрам совғаси билан ташриф буюрдилар.
  Бир умр колхозда ишладим,  - дейди Абдуназар ота. –  Кетмон чопдим, сув қўйдим. Пахта экдим, тердим. Уруш йиллари техника йўқ, омочни елкамизга қўйиб судраганмиз. Аллоҳга шукур, ҳеч кимдан кам бўлмадик, 7 нафар фарзандим, уч қизим, тўрт ўғлим бор, ҳаммаси невара-чеварали бўлиб кетишган. Меҳнатимни қадрлаб, муборак рамазон ойида,  Хотира ва қадрлаш куни арафасида келганларингиз учун минг бора раҳмат! 9 май биз  учун энг қутлуғ кун, бу кун фашизм устидан қозонилган ғалабага 74 йил тўлади. Инсониятнинг ёвини енгган оғаларим, тенгдошларим хотирасини ёд олиб, ҳақларига дуо қиламан ҳамиша. Илоҳим, юртимизнинг  тинчлигига кўз тегмасин!