Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИ ХОНАДОНЛАРИГА БАЙРАМ ТАШРИФИ


“9 май –Хотира ва қадрлаш куни” арафасида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси раҳбар-ходимлари адлия бошқармасида кўп йиллар меҳнат қилиб, бугунги кунда пенсияда, кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари хонадонларига ташриф буюришди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Дастлабки ташриф Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи, 45 йиллик меҳнат фаолиятининг 15 йили  давомида вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган Бобомурод ака Исоқуловнинг хонадонига бўлди.

-        Рости, ушбу ташрифдан бошим осмонга етди, - дейди Бобомурод ака. – Умримнинг 15 йилини бағишлаган даргоҳда, бугун бизнинг ишимизни давом эттираётган ҳамкасбларимизнинг байрам арафасида йўқлаб келишгани мен учун энг катта совға. Демак, мен бир пайтлар  меҳнат қилган жамоам мени эсдан чиқармабди.

Ҳамкасблар билан дилдан суҳбат бўлди.