Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

СИРДАРЁДА ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ ЎТКАЗИЛДИ


Ховос туман адлия бўлими бошлиғи Х.Бўрибоев,   “Ҳақиқат мезони” адвокатлик бюроси  адвокати С.Турсуновалар билан ҳамкорликда  Оқчангал МФЙ фаоллари ва фуқаролар  билан  "Ҳуқуқий ахборот куни" лойиҳаси доирасида учрашув  ва сайёр қабул ўтказилди.

Тадбир давомида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5618-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги "Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5700 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори ижроси ва "Ҳар бир оила тадбиркор" Давлат дастурлари мазмун-мохияти фуқароларга тушунтириб берилди.

-        Айниқса, бугунги куннинг долзарб мавзуси - ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясининг якунига етаётганлиги, эртага “аттанг”қилиб қолмаслик учун бугун ҳаракат қилиш ва уй-жойни қонуний расмийлаштириш лозимлиги ҳақида фуқароларга содда ва халқчил тилда тушунтирдик, шу билан бирга Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига муносиб номзодлар сайлаш тўғрисида фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди, - дейди Ховос туман адлия бўлими бошлиғи Ҳ.Бўрибоев.