Янгиликлар
СИРДАРЁДА ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ ЎТКАЗИЛДИ
"Ҳуқуқий ахборот куни" лойиҳаси доирасида Янгиер шаҳар адлия булими, юрист, адвокат, нотариус ва ички ишлар бўлими, шунингдек, АТ Қишлоққурилишбанкнинг Янгиер шаҳар филиали ходимлари билан биргаликда графикда белгиланган “Бинокор”маҳалласида жойлашган 4-сон умумтаълим мактаби биносида маҳалла фуқаролари билан ҳуқуқий тарғибот олиб борилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5618-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги "Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5700 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли карори ижроси ва "Ҳар бир оила тадбиркор" Давлат дастури мазмун-мохияти фуқароларга тушунтириб берилди.
Тадбир давомида фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари қабул қилинди.