Янгиликлар
10
БАҲС-МУНОЗАРАЛАРГА БОЙ БЎЛДИ.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳамда жорий йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5700-сон “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари, вилоятда фаолият юритаётган Ўзбекистон Либерал Демократик, “Адолат” социал-демократик ҳамда “Миллий тикланиш” партияларининг вилот Кенгашларидан вакиллар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман-шаҳар кенгашлари ҳамда маҳаллалар раислари , туман-шаҳар адлия бўлимлари бошлиқлари иштирок этишди.
Давра суҳбатини вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Иномжон Қудратов олиб борди. Дастлаб И.Қудратов давра суҳбати иштирокчиларига “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳамда жорий йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5700-сон “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини слайд орқали тушунтириб берди. Сўнгра савол-жавоблар, мунозара бошланди.
Хусусан, Ўзбекистон Либерал Демократик партияси вилоят Кенгаши вакили Юсуф Абдукаримов, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Гулистон шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Шуҳрат Муҳаммадиев, Гулистон туманидаги “Юлдуз ” МФЙ раиси Жонобил Юсубалиев, Гулистон шаҳридаги “Улуғобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Алиёр Раҳмонов, вилоят Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Ғайбулла Юсупов ва бошқалар сайловни очиқ ва ошкоралик ўтказиш учун дастлаб ишчи гуруҳини шакллантириш, бу гуруҳлар фақат ҳудудлардаги мактаб ўқитувчиларидан иборат бўлиб қолмаслиги , муносиб номзодларни танлаш , қайта-қайта номзоди қўйилиб, сайлангану аммо аҳоли ишончини оқламаган, фаолияти давомида судланган номуносиб номзодларнинг сайланишига йўл қўймаслик борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.