Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ҳафтанинг ҳар сешанба куни “Ҳуқуқий ахборот соати” ўтказилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги 5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги  Фармони ижроси юзасидан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Гулистон Давлат университети раҳбарияти тасдиқлаган календарь режа асосида олий ўқув юртининг барча факультетлари талабаларига ҳафтанинг ҳар сешанба куни “Ҳуқуқий ахборот соати” ўтказилмоқда.

Бу ҳафта ҳуқуқий машғулот  Жисмоний маданият факультети талабалари учун ўтказилди.

Вилоят адлия бошқармаси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси Ойбек Қаршибоев факультетнинг 250 нафар 2-3 босқич талабалари билан “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури ҳамда “Урбанизация: ер участкалари қандай хусусийлаштирилади?” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ–5623-сонли “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириб берди.

Машғулот сўнгида маъруза юзасидан савол-жавоблар ўтказилди.