Янгиликлар
08
Шу йил май ойида бўлиб ўтадиган Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови олдидан Сирдарё вилоятида тизимли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Шу йил май ойида бўлиб ўтадиган Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови олдидан Сирдарё вилоятида тизимли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Тарғиботдан мақсад - фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, сайлов қонунчилиги билан таништириш ҳамда сайловларнинг сиёсий жараён эканлигини, унинг натижаси жамият учун муҳим эканини идрок этиб, сайлов ҳуқуқидан оқилона фойдалана билишларини таьминлашдан иборатдир.
Вилоят адлия бошқармаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, туман ҳокимлиги, туман адлия бўлими ва маҳалла фаоллари билан биргаликда, сайловни ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида вилоятнинг Сирдарё ва Сайхунобод туманларида ўтган семинарда " Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
-Семинарда сайловларнинг очиқ -ошкора ўтказилишини таьминлаб беришнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида туман адлия бўлими бошлиғи Наиль Тагировнинг маърузасини диққат билан тингладик. Маърузадан сўнг қизғин мунозаралар бўлиб ўтди, - дейди Фукароларнинг узини узи бошкариш органлари фаолиятини мувофиклаштириш буйича Сайхунобод туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Б.Маматқулов.